16:13 / 02.08.2021
2 217

Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео)


Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Тожикистонда 5—10 август кунлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қўшинлари иштирокида уч томонлама машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бўлинмаси машғулот ўтказиладиган жойга колоннада юриш қилган. Қўшни давлат ҳудудида колоннада юришларига Ўзбекистон ҳаво кучларининг «Ми-35» жанговар вертолётлари ҳамроҳлик қилди.

«Машғулотларда ташқи таҳдидларга қарши курашиш бўйича вазифалар устида ишлаш керак бўлади. Мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳамкорликдаги машғулотлар Тожикистоннинг «Ҳарб Майдон» полигонида ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео)