20:25 / 02.08.2021
2 463

1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди


Мажбурий ижро бюроси Хонобод шаҳар бўлими томонидан суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш масалаларида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Суднинг ижро ҳужжатига кўра, жавобгар “Andijon makro stroy” МЧЖдан даъвогар “Exclusive texnotak” хусусий корхонаси фойдасига воситачилик ҳамда етказиб берилган товар ҳақи учун жами 1 млрд. 246 млн. 558 минг сўм ундирилиши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ыарздор жамиятга тегишли соатига 60 тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган тош майдалаш-саралаш ускунаси рўйхатга олиниб, хатланди.

Бюро ходимлари қарздор жамият вакилларини қарздорлик бартараф этилмаса хатланган ускунанинг электрон онлайн-аукцион савдода сотилиши юзасидан огоҳлантирди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 1 млрд. сўмдан ортиқ қарздорлик учун тош майдалаш-саралаш ускунаси хатлаб қўйилди