23:40 / 03.08.2021
2 816

70000$ эвазига 19 йилга қамалган маҳкумни қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди


Фото: Видеолавҳадан скриншот
Сурхондарё вилоятида 19 йилга қамалган маҳбусни 70 минг доллар эвазига мансабдор таниши орқали чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда «Янги давр» информацион дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 9 июль куни Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шўрчи туманида яшовчи муқаддам судланган 32 ёшли фуқаро термизлик 38 ёшли танишидан 10 йилдан бери Косон туманидаги қамоқхонада жазони ўтаётган маҳкумни озодликка чиқариш учун 70 минг доллар сўраган.

Э. исмли фуқаро ИИВ Жазони ижро этиш департаментида яқин кишиси ишлашини айтиб, танишини ишонтирган.
Шундан сўнг тезкор тадбир натижасида Э. сўралган 70 минг доллар пулдан 25 минг долларини Тошкент шаҳрида олаётганда ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Э.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми ва 211-моддаси (пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 70000$ эвазига 19 йилга қамалган маҳкумни қамоқдан чиқариб бермоқчи бўлган шахс ушланди