
Кеча юртимизда 951 нафар кишида коронавирус аниқланди, 9 нафар бемор вафот этди.
2021 йил 4 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 133852 (+951) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 101 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 43 нафари Андижон вилоятида,
- 21 нафари Бухоро вилоятида,
- 103 нафари Жиззах вилоятида,
- 34 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 19 нафари Навоий вилоятида,
- 40 нафари Наманган вилоятида,
- 99 нафари Самарқанд вилоятида,
- 28 нафари Сирдарё вилоятида,
- 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 95 нафари Фарғона вилоятида,
- 32 нафари Хоразм вилоятида,
- 106 нафари Тошкент вилоятида,
- 128 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 9 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 910 нафарни ташкил қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар