date
views 2 834

Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувда қандай ташаббуслар кўтарди?


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида бир қатор ташаббусларни кўтариб чиқди.

Унга кўра:
– саноат кооперацияси, инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш ҳисобига қўшилган қийматнинг узун занжирларини яратиш ҳамда тўлақонли эркин савдо режимига ўтишга асосланган Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорликнинг янги моделини шакллантириш. Буларнинг барчаси Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг умумий йўналишлари тўғрисидаги битимда акс эттириш;

– минтақани қитъадаги муҳим транзит «хаб»ларининг бирига айлантириш, жумладан Каспий денгизи портлари, йирик трансчегаравий логистика марказларини имкон қадар тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш;

– «яшил» энергетика ва энергия тежамкор технологияларни жадал жорий этиш орқали умумий энергетика маконини шакллантириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш. Шу билан бир қаторда, Марказий Осиё мамлакатларининг Электр энергетикаси мувофиқлаштирувчи кенгашини фаоллаштириш, унинг мандати ва ваколатларини кенгайтириш ҳамда мамлакатларнинг кенгашдаги вакиллик даражасини ошириш;

– пандемияга қарши курашишни мувофиқлаштириш ва ўзаро ёрдам кўрсатишни кучайтириш. Бунда тест натижалари ва эмлаш сертификатларини тан олиш бўйича ягона ахборот тизимини ишга тушириш, юқумли касалликларни профилактика, диагностика қилиш ва даволаш, тиббиёт ходимларини тайёрлаш соҳасида тажриба алмашишни кенгайтириш, фармакологияда илмий ҳамкорликни ҳамда ҳаётий муҳим дори воситаларини ишлаб чиқаришда кооперацияни йўлга қўйиш;

– минтақанинг экологик муаммоларини ечишда ҳамкорлик кўламини кенгайтириш. Шу маънода мамлакатларимизнинг иқлим ўзгаришларига мослашишига, ресурс тежовчи технологияларнинг яна кенг жорий этилишига хизмат қиладиган «Марказий Осиё учун «яшил» кун тартиби» минтақавий дастурини ишлаб чиқиш;

– Ўзбекистонда Марказий Осиё ёшлари форумини ўтказиш. Бу мамлакатларимиз ўртасида ишонч ва дўстликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиши таъкидланди;

– туризм хизматларининг бутун доирасини қамраб оладиган «Бир саёҳат – бутун минтақа» қўшма дастурини амалий рўёбга чиқариш;

– минтақавий ҳамкорлик жараёнларига барқарор тус бериш, шу мақсадда «халқ дипломатияси», яъни парламентлар, фуқаролик жамияти институтлари ва медиа соҳаси салоҳиятидан янада кенг фойдаланиш муҳим экани қайд этилди. Тошкент шаҳрида Минтақавий парламент форумини ўтказиш таклифлари илгари сурилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев қўшни давлатлар раҳбарлари билан учрашувда қандай ташаббуслар кўтарди?
-->