14:50 / 08.08.2021
2 186

Яккасаройда 76,8 млн сўмга «Ремдесивир» дорисини сотаётган шахслар қўлга олинди


Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Тошкент шаҳар Яккасарой туманида «Ремдесивир» номли дори воситасининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Т.Қ ва А.Х. пандемия шароитида аҳолининг истеъмол талаби юқори бўлган дори воситаларини қиммат нархларда ўтказиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган «Ремдесивир» дори воситасини ҳар бир донасини 640 минг сўмдан ҳисоблаб, жами 120 донасини 76,8 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Уларга тегишли автомашинада яна 30 дона «Ремдесивир» дори воситалари борлиги аниқланиб, жами 101,6 миллион сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият