Қашқадарёдаги имтиҳонларда бировнинг ўрнига кирган 14 нафар сохта абитуриент ушланди

Қашқадарёдаги имтиҳонларда бировнинг ўрнига кирган 14 нафар сохта абитуриент ушланди
Фото: Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 5 августдан 2021/2022-ўқув йили учун тест имтиҳонлари бошланди. Имтиҳон вақтида телефондан фойдалангани аниқланган абитуриентлар далолатнома асосида тест синовларидан четлаштирмоқда.

Хусусан, Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Қарши шаҳридаги «Насаф» ўйингоҳида ўтказилган тест синовларида имтиҳонлар бошланганидан то шу кунгача ўзганинг ўрнига кирган 14 та, уяли телефондан фойдаланган 17 та, яширинча овоз эшитиш мосламасидан фойдаланган 4 та ҳолат аниқланган.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилмоқда. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, жорий ўқув йили учун 948 минг 211 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов барча абитуриентларга биринчи навбатда ўз билимига ишонишга чақириб, қоидани бузаётганлар ҳақида маълумот беришни сўради.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар