09:30 / 10.08.2021
1 863

ДТМ: «Жавоб белгиланмаган тест топшириғига балл берилиши натижа хато ҳисобланганини англатмайди»


Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида жавоблар варақасида белгиланмаган тақдирда унга балл берилиши натижа хато эканини англатмайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази маълум қилди.

Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида талабгорларда тест топшириғига нисбатан бирор эътироз мавжуд бўлса, ўз эътирозини ёзиб бериши учун эътирозлар бланкаси жорий этилган бўлиб, мазкур бланка олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида ҳам қўлланилади.

Бунда абитуриент унга берилган тест топшириғида бирор хатолик мавжуд деб ҳисобласа, мазкур тест топшириғи юзасидан ўз эътирозини эътирозлар бланкасига ёзиб беради.

Билдирилган эътирозлар фан мутахассислари томонидан кўриб чиқилади ва эътироз ўринли бўлса, мазкур тест топшириғи тушган барча абитуриентларга (абитуриент эътирозлар бланкасига ёзмаган бўлса ҳам) ушбу тест топшириғи учун тегишли балл берилади.

Бунда абитуриент мазкур тест топшириғига жавоб белгилаган ёки белгиламаганлигининг аҳамияти йўқ. Яъни, абитуриентнинг эътирози асосли бўлса, у жавоблар варақасига белгилаган бўлса ҳам, жавоб вариантини белгиламаган бўлса ҳам унга мазкур тест топшириғи учун тегишли балл берилади.

Агар абитуриентнинг эътирози асоссиз бўлса, абитуриентнинг эътирози инобатга олинмайди ва тест топшириқлари абитуриент жавоблар варақасига белгилаган жавоблар асосида текширилади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДТМ: «Жавоб белгиланмаган тест топшириғига балл берилиши натижа хато ҳисобланганини англатмайди»