20:45 / 11.08.2021
2 319

Самарқандда 1 гектар ерни 200 минг долларга сотишга уринган қариндошлар қўлга олинди


Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида 1 гектар ер майдонини расмийлаштириб бериш эвазига 200 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълумотларга кўра, Р.Ш. исмли 33 ёшли хусусий тадбиркор қариндоши 66 ёшли Ғ.Н. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, туманнинг «Дўстлик» массивидаги «Кимёгарлар» маҳалласи ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона қуриш учун ажратилган 1 гектар ер майдонини фуқаро А.Ш.га расмийлаштириб бермоқчи бўлган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида Р.Ш. ва Ғ.Н. мазкур фуқародан келишилган маблағнинг 190 минг АҚШ долларини олаётган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда 1 гектар ерни 200 минг долларга сотишга уринган қариндошлар қўлга олинди