00:20 / 12.08.2021
9 159

Мактаб формаси ва рўмол масаласига аниқлик киритилди


Шу кунларда Халқ таълими вазирлиги фаолияти ёки мактабларда ўқув жараёнларига тайёргарлик ҳақидаги мақола ва хабарлардан сўнг, кўплаб кузатувчиларимиздан «бу ўқув йилида мактаб формаси қандай бўларкан, қизларимиз рўмол ўраб боришига рухсат борми?», — деган саволлар жуда кўп келмоқда.

Шу каби бир қатор саволларга Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамовадан жавоб олдик. Лекин Лайло Рустамова берган жавобида Вазирлар Маҳкамасининг 666-сон қарорини важ қилиб қизларни мактабга рўмол ўраб боришига рухсат йўқлигига ишора қилди.

1.  2021/2022 ўқув йилида мактаб формаси қандай кўринишда бўлади, қизларни рўмол ўраб боришига рухсат борми?
—  Бу борада биз шу кунгача жуда кўп маълумот бериб келмоқдамиз.  Шунингдек, Халқ таълими вазирининг 2020 йил 28 майдаги 131-сон буйруғи билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларининг 8-бандига мувофиқ, ўқувчилар таълим муассасасига белгиланган мактаб формасида келишлари лозим эканлиги кўрсатиб ўтилган. Шундай экан мактаб ўқувчилари белгиланган тартибда бир хил мактаб формасини кийиши шарт.

2.  Халқ таълими вазирлигига мактаб формаси юзасидан ота-оналардан қандай таклифлар тушмоқда?
—  Бизга шу кунгача мактаб формаси борасида ота-оналардан ҳеч қандай таклиф тушгани йўқ.
Республикамиздаги ҳар бир ташкилот ўз салоҳиятини ошириш мақсадида доимо халқдан таклиф кутади. Ҳатто бу йилги Президентлик сайлови жараёнларини ташкил қилиш юзасидан Марказий сайлов комиссияси ҳам халқдан, журналистлар ва блогерлардан янгича таклифлар кутаётганини таъкидламоқда. Наҳотки мактаб формаси юзасидан ота-оналардан бирор-бир таклиф  келиб тушмаган бўлса.

Шунингдек, Azon.uz мухбирининг «бу йилги Президентлик сайлови учун юртимиздаги кўплаб мактаблар сайлов участкаларига айлантирилмоқда. Бу жараёнлар болаларнинг ўқиш жараёнларига халақит бермаслиги учун қандай чоралар кўрилмоқда?», — деган саволига Лайло Рустамова «тўғриси ҳали бу борада қизиқиб кўрганим йўқ, лекин яқин орада албатта батафсил маълумот бераман», — деди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият