
Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган «Орият» тезкор тадбири давомида, 1991 йилда туғилган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида яшовчи, Ю.С. исмли аёл ўзининг яшаш уйида фуқаролар А.Б. ва Б.Б.нинг, С.Ф. исмли қиз билан жинсий алоқа қилишлари учун 200.000 сўм эвазига етарли шарт-шароитлар яратиб бериб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ю.С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар