10:24 / 13.08.2021
1 627

Халқаро математика олимпиадаси ғолибларига ташаккурнома ва компьютер берилди

Халқаро математика олимпиадаси ғолибларига ташаккурнома ва компьютер берилди
Фото: Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги
Ўзбекистонлик талабалар 28-Халқаро математика олимпиадасида 15 та медал соҳиби бўлишди. Ғолиб талаба-ёшлар Ўзбекистон миллий университетида тақдирланди, дея хабар бермоқда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.

Ушбу тақдирлаш маросимда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Aбдуқодир Тошқулов, вазир ўринбосари Расулжон Ҳакимов, Ўзбекистон миллий университети ректори Ином Мажидов ва бошқалар қатнашган.

Математик талабалар ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар (моноблок компьютер, планшет ва китоб жамланмалари) билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида, ушбу олимпиадада 55 дан ортиқ давлатдан 592 нафар талаба иштирок етган. Жумладан, AҚШ, Россия, Германия, Буюк Британия, Хитой, Полша, Исроил, Греция, Испания, Aвстралия, Франция каби давлатларнинг нуфузли университетларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар қатнашган. Мазкур олимпиадада талабаларимиз юқори натижа кўрсатиб, жами 15 та – 5 та олтин, 6 та кумуш, 4 та бронза медал ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритишди.

Ушбу халқаро олимпиадада Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети Математика факултетидан 13 нафар талаба қатнашиб, улардан 3 нафари олтин, 5 нафари кумуш, 3 нафари бронза медали ва 2 та фахрий ёрлиқ соҳиби бўлдилар.

Эслатиб ўтамиз, Токио олимпиадасида ғолиб бўлганларга 200 минг доллар пул, қимматбаҳо автомашина ва пойтахтда ҳовли совға қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Халқаро математика олимпиадаси ғолибларига ташаккурнома ва компьютер берилди
[/banner_pushhouse