
Ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюросининг Миробод туман бўлуми иш юритувида бўлган мажбурий тартибда чиқариш ижро ҳужжати юзасидан суд қарори МИБ Миробод туман бўлими томонидан ижроси бажарилмай келинаётгани билдирилган.
Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан олиб борилган ўрганишларда қуйидагилар аниқланди.
Бюронинг Миробод туман бўлими иш юритувида Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 17 июл кунидаги 4-1001-2119/10183-сонли ижро варақасига асосан ундирувчи "Ўзбекистон Киноматаграфия" агентлиги фойдасига "Фашион Бар Брассерие" МЧЖни Миробод тумани, Миробод кўчаси, 25 уй манзилидаги бинодан эгаллаб турган 230,17 кв.м майдонидан мажбурий тартибда чиқариш ва "Фашион Бар Брассерие"МЧЖ ҳисобидан "Ўзбекистон Киноматаграфия" агентлиги фойдасига 2.450.000 сўм давлат божи, 19.600 сўм почта харажати ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.
Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилган бўлиб, қарздорга 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорга берилган ихтиёрий муддат тугаганидан сўнг ижро харакатларини мажбурий тартибда амалга оширилиши юзасидан 2021 йил 13 август кунига белгиланиб, ижро ҳужжатида кўрсатилган тарафларга ва тегишли ташкилотларга хабарнома юборилган.
Ижро ҳужжатида кўрсатилган манзил, яъни Миробод тумани, Миробод кўчаси 25-уйга чиқилганда қарздор ва тегишли ташкилотлар огоҳлантирилишига қарамай ижро ҳаракатларини амалга ошириш жойига келмади. Қарздор чиқарилиши лозим бўлган объектни кириш эшиклари ёпиқ бўлганлиги сабабли ижро ҳаракатлари 2021 йил 18 август кунига қолдирилган. Бу ҳақида ундирувчининг вакили ҳамда холислар иштирокида далолатнома расмийлаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар