
Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали «Коронавирусга қарши эмлаш»га электрон тарзда навбатга туриш ва эмлаш тўлиқ якунлангач тегишли сертификатни юклаб олиш имконияти йўлга қўйилди.
«Агар биз жамоат жойларига бехавотир боришни, саёҳатларга хотиржам чиқишни, аввалги гўзал турмуш тарзимизга қайтишни истасак, аввало, коронавирусга қарши эмланишимиз зарур!
Ахир, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг ишончли усули вакцинациядир!
CОВИД-19га қарши эмлаш босқичларидан тўлиқ ўтган шахслар махсус сертификат билан давлат муассасалари, ресторан ва оммавий тадбирларга ташриф буюришлари мумкин», дейилади Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази хабарида.
Эндиликда мазкур хизматдан my.gov.uz мобил иловаси орқали ҳам фойдаланиб, исталган вақтда навбатга ёзилиш ва электрон сертификатни юклаб олиш имконияти мавжуд.
Хизматдан қандай фойдаланиш ҳақида видеоқўлланма тақдим этилган:

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар