12:16 / 21.08.2021
2 108

ДХХ ва ИИББ Тошкентда террорчилик ташкилотига алоқадор шахсларни ушлади

ДХХ ва ИИББ Тошкентда террорчилик ташкилотига алоқадор шахсларни ушлади
Тошкент шаҳар ИИББ ва ДХХ Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилоти аъзоларини аниқлаш бўйича рейдни давом эттирмоқда, деб хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати.

Хусусан, 19—20 август кунлари Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террорчилик ташкилотларининг бир гуруҳ аъзолари, ҳозирда қидирувда бўлган:
- 1990 йилда туғилган, Янгиҳаёт тумани ҳудудида яшаган Абдураҳмонов Жамшид Хусниддинович;
- 1981 йилда туғилган, Шайхонтоҳур тумани ҳудудида яшаган Касимов Сарвар Абдулжанович;
- 1983 йилда туғилган, Чилонзор тумани ҳудудида яшаган Исаев Дилшод Равшановичга нисбатан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, юқорида номлари қайд этилган қидирувдаги шахслар билан интернет тармоғи орқали алоқада бўлиб келганликда гумонланган шахслар истиқомат қилаётган Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Янгиҳаёт туманлари ҳудудидаги 38 та манзилларда прокурор санкцияси асосида тинтув тергов ҳаракати ўтказилиб, 35 нафар шахс ички ишлар бўлимларига олиб келинган.

Тадбир давомида ушланган шахсларнинг яшаш манзилларида ўтказилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, экстремистик оқим ва халқаро террорчилик ташкилотлари тарғиботчиларининг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ва тақиқланган материаллар топилган.

Ўтказилган тадбирлар натижасида ҳозирда Сурияда фаолият олиб бораётган халқаро террористик ташкилотлар сафида фаолият олиб бораётган Исаев Дилшод Равшанович билан алоқа ўрнатган. У билан бир гуруҳ бўлган ҳолда халқаро террорчилик ташкилотларининг фаолиятига хайрихоҳлик билдириб келган 3 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 155-1-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинган.

Шунингдек, 1 нафар шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий жазо чораси кўрилиб, 4 нафар шахсларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқиш учун туман судларига юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДХХ ва ИИББ Тошкентда террорчилик ташкилотига алоқадор шахсларни ушлади