12:45 / 21.08.2021
2 090

Қибрай ҳокимлигининг собиқ мулозимлари жиноят устида ушланди

Қибрай ҳокимлигининг собиқ мулозимлари жиноят устида ушланди
Фото: ИИВ
17 август куни фуқаро Н. Якубова ИИВга ариза билан мурожаат қилиб, Тошкент вилояти, Қибрай туманида яшовчи «Aбдурашид» ва «Ориф» исмли шахслар ҳокимият томонидан уларга 49 йилга ижарага берилган 7 гектар ерни сотиб, ҳокимиятда ишловчи танишлари орқали Я.Н.ни номига расмийлаштириб беришга ваъда берган ва бунинг учун 225 минг AҚШ доллари беришини талаб қилаётганликларини маълум қилган.

ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБ хабарига кўра, 18 август куни ўтказилган тезкор тадбирда пойтахтнинг Юнусобод тумани 19-мавзесидаги «Қариялар оромгоҳи» олдида A.О. ариза муаллифи Н.Якубовадан талаб қилинган пулнинг $5 мингини олган вақтида ушланган.

Суриштирувда аниқланишича, A.О. бу пулларни ер эгаси T.Р.гa бериши керак бўлган. Тезкор тадбир давом эттирилиб, 19 август куни 2011-2018 йиллар Қибрай тумани ҳокимиятида масъул лавозимларда ишлаган Т.Р. ва A.М.лар Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Ўткир маҳалласида A.О.дан $5 мингни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланди.

Ҳолат бўйича, 19 август куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қибрай ҳокимлигининг собиқ мулозимлари жиноят устида ушланди