10:05 / 22.08.2021
964

Тошкентда автомобиль шиналари ва дискларини ўғирлаб, ўрнига ғишт қўйиб кетаётган шахслар ушланди

Тошкентда автомобиль шиналари ва дискларини ўғирлаб, ўрнига ғишт қўйиб кетаётган шахслар ушланди
Фото: «Замон»
Тошкент шаҳрида автомобиль шиналари ва дискларини ўғирлаб, ўрнига ғишт қўйиб кетаётган эркаклар қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ички ишлар органига автомобиль шиналари ўғирлаб кетилаётгани ҳақида тез-тез шикоятлар келиб тушган, ўғирликлар, асосан, тунда содир бўлгани учун ўзидан ҳеч қандай из қолдирмаган ва ўғирлик жойлари ўзгариб турган.

Бемор сифатида шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига келган фуқаро ўзининг Lacetti автомашинасини касалхона автотураргоҳида қолдириб, ичкарига кирган. Аҳволи жиддий бўлгани учун касалхонадан қайтиб чиқиш имконияти бўлмаган.

Тунги соат 01:20 да автомашинасига уланган пульт сигнализацияси ишлаб кетган. Беморнинг ҳолати оғир бўлгани учун машинасидан хабар олиш имкони бўлмаган ва бундан фойдаланган ўғрилар автомашинанинг 4 та ғилдирагини ечиб, ўрнига ғишт қўйиб кетган.

Фото: «Замон»
Таъкидланишича, жиноят қидирув ходимлари шифохона камераларини кўздан кечирганда жиноят содир этишда гумонланаётган шахслар воқеа жойига оқ рангли Spark автомашинасида келгани маълум бўлган. Гумондор И.А. ва Т.А. хонадонидан Gentra машинасига тегишли шина ва дисклар топилган.

Маълум қилинишича, эркаклар профилактик суҳбат пайтида, асосан, Gentra автомобиллари шинасини ўғирлашини, бу хилдаги баллонлар харидоргир эканини ва бу шиналарни таниши Ш.га пуллашини айтган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Тошкентда автомобиль шиналари ва дискларини ўғирлаб, ўрнига ғишт қўйиб кетаётган шахслар ушланди
[/banner_pushhouse