20:47 / 22.08.2021
2 784

Мутахассис ковид вакцинаси нима учун ёшларга кучлироқ таъсир қилишини тушунтириб берди

Мутахассис ковид вакцинаси нима учун ёшларга кучлироқ таъсир қилишини тушунтириб берди
Фото: «Panoramapro.ru»
Россия Фанлар академияси академиги, Гамалея номли Эпидемиология ва микробиология илмий маркази директори Aлександр Гинцбург AИФга берган интервьюсида нима учун катта ёшлиларга қараганда ёшларда эмлашга қарши кучли реакция кузатилаётганини тушунтириб берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ёшлар одатда ҳамма нарсага қарши яхшироқ реакция беришади.

«Иммун тизим ҳам бундан мустасно эмас — у янада кучлироқ, фаолроқ реакция беради. Қарияларда ҳам худди ҳол кузатилади, фақат вақти бироз чўзилиб кетади. Чунки барча реакциялар, шу жумладан, иммун реакциялар ҳам анча ёмон ишлайди. Эскирган механизмлар каби ҳаракат қилади», — деди у.

Гинцбургнинг изоҳлашича, ёшларда бу тез ва кескин содир бўлади.

«Шунинг учун энергия миқдори, яъни реакция жараёнида ажраладиган ҳарорат 38 даражагача кўтарилиб кетади. Бу ҳол, ҳатто икки кунгача давом этиши мумкин. Aммо бу шу билан чекланади», — дея хулоса қилди у.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият