21:32 / 23.08.2021
3 013

Андижонда уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатган прокурор ишдан олинди

Андижонда уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатган прокурор ишдан олинди
Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани прокурори Сардор Ражаббоев туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимларини шахсий ҳовлисида ишлашга мажбурлаганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берилганди. Бош прокуратура маълум қилишича, унга нисбатан тайинланган хизмат текшируви якунланган.

Текширув натижасига кўра, бош прокурорнинг 2021 йил 23 август кунги буйруғига асосан Сардор Ражаббоев интизомий жазо тариқасида эгаллаб турган Қўрғонтепа тумани прокурори лавозимидан озод қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Мухбир Далиев Telegram каналида туман прокурори Сардор Ражаббоев уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатаётгани ҳақида хабар берилганди. Таъкидланишича, ишчилар 2021 йилнинг баҳоридан кузигача ишга жалб қилинган. «Катта эҳтимол билан, ободонлаштириш ишчиларининг иш ҳақи давлат томонидан тўланган», — дейилади хабарда.

Бу вазиятга президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов муносабат билдириб, бу ҳолат коррупцияга тенг эканини таъкидлаб ўтганди.

«Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари иш вақтида прокурорнинг ҳовлисида ‘ўз ихтиёри’ билан ишлаган, уларга ажратилган иш ҳақи давлат корхонаси ҳисобидан тўланган. Жаноб прокурор мард бўлиб ўзгалар меҳнатидан фойдаланибди, иш ҳақини ҳам бюджетдан эмас, ўз ҳисобидан тўласин-да энди», – деган эди «Адолат» партияси вакили.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда уйида ободонлаштириш ходимларини мажбуран ишлатган прокурор ишдан олинди