17:40 / 25.08.2021
2 713

Тошкентда Gentra’ни кийимсиз бошқариб кетаётган маст фуқаро жавобгарликка тортилди

Тошкентда Gentra’ни кийимсиз бошқариб кетаётган маст фуқаро жавобгарликка тортилди
Кадр: Telegram
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган «Хавфсиз пойтахт» махсус профилактик тадбирлари давомида маст ҳолда автомобиль бошқарган ҳайдовчи аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент» телеканали орқали маълум қилинди.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг Қоратош кўчасида олиб борилган тадбир давомида ЙПХ ходимлари Gentra автомобилини кийимсиз бошқариб келаётган ҳайдовчини назорат учун тўхтатган. Текширув давомида машина эгасидан спиртли ичимлик ҳиди анқиб турган, салонда эса турли алкоголь маҳсулотлари бўлган. Фуқаро мастлигини тан олмасдан, ички ишлар ходимларига қаршилик кўрсата бошлаган.

Ўтказилган тиббий экспертиза натижасига кўра, ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилгани тасдиқланган. Gentra автомобили жарима майдончасига жойлаштирилган.

Шунингдек, патруль-пост хизмати ходимлари томонидан назорат учун тўхтатилган яна бир Lacetti ҳайдовчиси орган ходимларига сабабсиз қаршилик кўрсатган.

Текширув давомида машина ичида бўлган йўловчилар сумкасидан гиёҳвандлик моддаси дея тахмин қилинган воситалар топилган. Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар Тергов бошқармаси ходимларига топширилган.

Аниқланган ҳолатлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган, қоидабузарлар жавобгарликка тортилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият