01:11 / 27.08.2021
2 167

МИБ: Банк фойдасига 279 млн. сўм ундирилди

МИБ: Банк фойдасига 279 млн. сўм ундирилди
Мажбурий ижро бюроси Наманган туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида банк фойдасига 279 млн. сўм кредит қарзи ундириб берилди.

Маълум бўлишича, АИТБ “Ипак йўли” Наманган филиали ва “Grand elegant comfort” МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 300 млн сўм кредит ажратилган. Ўз ўрнида жамиятга кредитни ўз вақтида қайтариш мажбурияти юкланган.

Бироқ, жамият мутасаддилари олинган кредитни қайтаришга мажбуриятини унутишади. Банк фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига даъво киритади ва муддати ўтган кредит ва фоиз бўйича жами 279 млн. сўм маблағ ундириш кўрсатиб ўтилади.

Мазкур ижро варақаси Бюронинг туман бўлими иш юритувига олиниб, қарздорликни ундириш борасида мажбурий ҳаракатлари олиб борилди кўрсатиб ўтилган қарздорлик ундириб берилди. Амалда ижро ҳужжати якунланди.

Даврон Икрамов, МИБ Наманган туман бўлими бошлиғи

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Банк фойдасига 279 млн. сўм ундирилди