Фарғонадаги ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фарғонадаги ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди
Фарғонада туғриқ бўлимида эркак киши хамширани сочидан тортиб судраганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси маълум қилди.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Жиноят иши бўйича Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар