08:00 / 28.08.2021
2 407

Ковид марказ бош шифокори жавобгарликка тортилди

Ковид марказ бош шифокори жавобгарликка тортилди
Фото: «Sxabar.uz»
COVID-19 инфекцияси билан оғриган беморларни даволашга мослаштирилган тиббий марказларнинг ҳолати жорий йилнинг август ойида Сирдарё вилоят ҳокимлиги ижтимоий котибияти ҳамда вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош шифокори гувоҳлигида санитария-эпидемиологик текширув ўтказилди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш бўлими хабар бермоқда.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволашга мослаштирилган Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасида COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тартиблари қўлланиш шароитида давлат идоралари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек тадбиркорлик субъектларнинг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик 0372-20 СанҚваМ, Ўзбекистон Республикаси ССВнинг 2021 йил 30 мартдаги COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган тиббиёт ташкилотлари ичида инфекцияларнинг олдини олиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена норматив талаблари тўғрисидаги 0010-21-сонли СанҚваМлар ижросини юзасидан ўрганилиб бир қанча хато ва камчиликлар аниқланди.

COVID-19 инфекциясини даволашга мослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида ўтказилган текширув натижалари юзасидан аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилиши бўйича 2021 йилнинг август ойида Сирдарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи номига тақдимномалар киритилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан Янгиер шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош шифокорига Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 53-моддаси 2-қисмига мувофиқ энг кам иш хаққининг 10 баровари миқдорида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ковид марказ бош шифокори жавобгарликка тортилди