14:50 / 28.08.2021
3 262

Ўзбекистонда коронавируснинг хавфли штамми кенг тарқалгани маълум қилинди

Ўзбекистонда коронавируснинг хавфли штамми кенг тарқалгани маълум қилинди
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Ўзбекистонда аниқланган коронавирус инфекцияси ҳолатларини ўрганиш натижаларини эълон қилди.

Илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, «delta» штаммининг улуши 82%ни ташкил этади, бу бутун кузатувлар тарихидаги энг юқори кўрсаткичдир. Иккинчи ва учинчи ўринларни «alpha» (10,3%) ва 20А (7,7%) штаммлари эгаллашди.

Илғор технологиялар маркази директори Шаҳлохон Турдиқулова эълон қилинган маълумотларга изоҳ берар экан, шундай деди: "Сўнги ҳафталарда коронавируснинг «delta» варианти умумий касалланишлар сонининг бешдан тўртидан ошди. “Ҳинд штамми” деб номланувчи вирус тури “Ухан” ва “Британия” версияларига қараганда кўпинча касалликнинг оғир шаклларига олиб келиши ҳавотирга солади. Бу умуман эпидемиологик манзарани тубдан ўзгартиради: афсуски, симптомсиз ҳолатлар камроқ учрамоқда ва инкубация даври қисқариб, соғлиқ учун жиддий оқибатлар хавфини кучайтиради.

Бироқ яхши янгиликлар ҳам бор: тадқиқотларимиз шуни тасдиқлайдики, ҳозирги вакциналар янги штаммларга қарши самарали. Эмланганлар камдан-кам ҳолларда касалликка учраган тақдирларида ҳам, инсон танасида вирус мутация қила олмаслиги сабабли COVID-19’ни енгил ўтказади. Буни 24 август куни олинган ZF-UZ-VAC2001 препарати синовларининг учинчи босқичи натижалари ҳам тасдиқлайди
".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавируснинг хавфли штамми кенг тарқалгани маълум қилинди