3 071
Сурхондарёда Malibu ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»га қарата тўппончадан ўқ узди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида Malibu ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётган «КамАЗ»га пневматик тўппончадан ўқ узди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 27 август куни соат 16:34 ларда туманнинг «Шифобулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлида юз беган. М.Д. Malibu’ни бошқариб бориб, шу йўлда ҳаракатланиб кетаётган М.А. бошқарувидаги «КамАЗ» юк машинасига ўзида бўлган пневматик тўппонча билан 2 маротаба ўқ узган.
28 август куни Д.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «б» банди (ўқотар қуролни намойиш қилиб, уни қўллаш билан қўрқитиб ёки қўллаб безорилик содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Пневматик тўппонча, 1 дона магазин ва ўқлар текшириш учун ҳужжатлаштириб олинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар