08:00 / 30.08.2021
3 383

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг укалари ҳам тақдирландилар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг укалари ҳам тақдирландилар
Аввал хабар берганимиздек, бугун 2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имом-хатиблар, моҳир мударрислар, фаол отинойилар ва диний соҳа ходимлари “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан мукофотланди.

Хабарингиз бор, 2021 йил 23 август куни Давлатимиз раҳбари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Диний-маърифий соҳада фидокорона меҳнат қилаётган таниқли уламолар, тажрибали имом-хатиблар, жонкуяр мударрислар ва диний соҳа ходимлари ҳам «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони соҳиби бўлганлари жуда ҳам қувонарли ҳол бўлди.

Ушбу тадбирда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг укалари ҳам тақдирландилар. Фурсатдан фойдаланиб Аzon.uz мухбири Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан суҳбатлашди.

Биз авваллари акам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан телевидениеда кўрсатув қилган эдик. Қўл очиб дуо қилинган кадрлар эфирга узатилмасди, рухсат беришмасди. У даврларга нисбатан ҳозирги ҳолатимизга шукр қилса арзийдиган. Диндорларга берилган эътибор динга берилган эътибор ҳисобланади”, дедилар Муҳаммад Амин Муҳаммад Юсуф ҳазратлари.

Жумладан, тадбирда сўз олган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов Ўзбекистон мустақиллиги тарихида бундай катта тадбир биринчи марта ўтказилаётганини, олим-у, уламоларга, отинойиларга илк бор шундай эътибор берилаётганини айтиб ўтди.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси раси ўринбосари Хомиджон Ишматбеков Қутлуғ байрам — Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги олдидан мана шундай катта тадбирга ташриф буюрган барча уламолар ва давлат арбобларини ушбу айём билан табриклаб, соҳамиз вакилларига мана шундай эътибор қаратаётган юртбошимизга барча жамоамиз номидан чуқур миннатдорчилик билдираман, дея сўзини якунлади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият