18:17 / 31.08.2021
6 195

Президент сирни очди: «Янги пойтахт» қурилади

Президент сирни очди: «Янги пойтахт» қурилади
Тошкент шаҳрида қурилишлар камайтирилиб, пойтахт яшил ҳудудга айлантирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 31 август, сешанба куни «Янги Ўзбекистон» боғи ва Мустақиллик монументининг тантанали очилиш маросимида гапирди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Секин-секин Тошкентдан Тошкент вилоятига қараб кетяпмиз. Баҳаво жойларга қараб кетяпмиз. Сизларга анчадан бери ўйлаб юрган бир сирни очмоқчиман: биз аста-секин «Янги Тошкент»ни қурамиз. Лекин янги баҳаво жойда бўлади. Бу томонга қараб, мана шу одамларимизни ўргатиб, катта лойиҳа устида анчадан бери ишлаяпмиз. Буни 2-3 ойларда халқимизга кўрсатамиз.

Кўпларингиз ўйлашларингиз мумкин, нима учун бу Тошкентдан узоқ жойда деб? Тошкентда энди қурилиш қилмаймиз, Тошкентни яшил ҳудудга, одамлар дам оладиган жойга айлантирамиз.

Охирги 4-5 йил ичида Тошкентда жуда катта қурилишлар қилдик, энди қурилишлар Тошкент вилоятига ўтказилади. Бўстонлиқ тумани билан келажакда мана шу уйғунликда, иложи борича ҳамма янги қурилишларимизни Тошкент вилоятида халқимиз билан бамаслаҳат қиламиз, ҳар бир ғиштни халқимиз билан бамаслаҳат қўямиз. Мана шуни ҳамма билиши керак
», — деди Шавкат Мирзиёев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Президент сирни очди: «Янги пойтахт» қурилади