16:40 / 02.09.2021
2 007

Қашқадарёда мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади

Қашқадарёда мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларида мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади, деб хабар беради ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, бу каби патруль автомобиллари тезлик сабаб юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, тезюрар ҳайдовчиларни тартибга чақириш мақсадида жорий этилган.

Мультирадар қурилмалари билан жиҳозланган автомобиллар ушбу вилоят ҳудуди бўйлаб транспорт воситалари тезлигини қайд этиб боради ва қоидабузарларга нисбатан онлайн тарзда жарима белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг февралида Фарғонада ҳам махсус радарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлаганди. Ўшанда вилоятга мультирадар қурилмаси билан жиҳозланган 5 та Nexia-3 автомобили топширилган эди.

Маълумотларга кўра, мазкур турдаги кўчма радарлар томонидан 2019 йил охирига қадар 150 192 та қоидабузарлик ҳолати қайд этилган. Шу асосда 59 миллиард 61 миллион сўм жарима белгиланган. Белгиланган жарималарнинг 41 миллиард 60 миллион сўми ундирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёда мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади