23:09 / 02.09.2021
3 915

Европа давлатлари афғон қочқинларини бизга тиқиштиришга уринмоқда

Европа давлатлари афғон қочқинларини бизга тиқиштиришга уринмоқда
Европа давлатлари Aфғонистонга қўшни мамлакатларга 600 миллион евро (ҳар бири учун 150 млн евро) ажратишни ваъда қилмоқдалар. Бу рўйхатда Ўзбекистон ҳам тилга олинган.

Қизиғи, ЕИ баёнотида, Кенгаш, ЕИ фуқаролари учун қочқинлар билан боғлиқ янги таҳдидларни олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиш ниятида эканлиги айтилмоқда.

Бундан чиқди, Ўзбекистон ўз фуқароларини хавф-хатарга дучор қилса бўлар эканда? Ҳақиқатан ҳам жуда кўп хавфлар мавжуд, бу ҳақида олдинроқ ҳам гапирилганди. Нега Ўзбекистон учун Европа фуқароларининг хавфсизлиги ўз хавфсизлигидан юқори бўлиши керак?

Словения бош вазири Янш нутқидан яна бир қизиқарли парча: ЕИ барча афғон қочқинларига ёрдам ва пул тўлашни ўз зиммасига олмаган.

Ўзбекистон бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олганми? Йўқ!

Маълумки, расмий Тошкент бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган ва ҳеч нарса ваъда қилмаган. Фақат масъулиятли давлат сифатида, ўз хоҳиши билан одамларни Aфғонистондан эвакуация қилишга ёрдам бермоқда.

ЕИда ҳамма бир овоздан 2015 йилдаги хатоларни такрорламасликлари шартлигини эълон қилмоқда.

Демак, Ўзбекистон бошқа бировнинг хатоларини такрорласа бўлар эканда? Биз шунчалик соддамизми? Албатта, йўқ! Европаликлардан фарқли ўлароқ, биз бошқаларнинг хатоларидан сабоқ олишни афзал кўрамиз.

ЕИ қачон тушуниб етади. Бунинг учун қанча пул тўлашга ваъда беришмасин, «йўқ» жавоби берилади. Ўзбекистон хавфсизлик масалаларида савдолашмайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Европа давлатлари афғон қочқинларини бизга тиқиштиришга уринмоқда