15:02 / 05.09.2021
3 124

«Иподромда ҳайдовчи ва ГАИ ўртасида жанжал» видеосига изоҳ берилди

«Иподромда ҳайдовчи ва ГАИ ўртасида жанжал» видеосига изоҳ берилди
Фото: ЙҲХББ
Ижтимоий тармоқларда «Иподромда ҳайдовчи ва ГАИ ходимлари ўртасида жанжал» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 21:45 ларда КХАЙ кўчаси «Абу-Саҳий» бозори автотураргоҳидан чиқишда 2001 йилда туғилган Ж. М. бошқарувидаги «Кобальт» русумли транспорт воситаси йўлнинг ҳаракат қатнов қисмига автоуловини тўхтатган.

Ўша ерда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторлари сафдор Э.Туланов ва сафдор С. Эргашевлар автоуловни автотураргоҳга қўйиш лозимлиги ҳақида ҳайдовчини огоҳлантиришган.

Ҳайдовчи автоуловни юрғизаётиб, ўз йўналишида ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси билан йўл талашиб қолишади. Натижада «Кобальт» ҳайдовчиси автоуловидан «бита» спорт анжомини олиб «Спарк» автомашинаси ҳайдовчиси билан жанжаллашаётган вақтида ЙПХ инспекторлари ҳолатни олдини олиш учун фуқаро Ж.М.ни ушлаб, ўзига ва автоуловига тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраганда ҳайдовчи ҳужжатини ЙПХ инспекторларига тақдим қилмаган.

Шундан сўнг фуқаро Ж.М. Тошкент шаҳар Чилонзор туман 5-сон ИИО ФМБга олиб борилиб, тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқарганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштириб, фуқарога тегишли чора кўриш учун ички ишлар бўлимига топширилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият