2 405
Тошкентда онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ўлдириб қўйган 25 ёшли ўғилга суд ҳукми ўқилди
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 47 ёшли аёл ўзининг 25 ёшли ўғли томонидан пичоқлаб, ўлдирилди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи маълум қилди.
Маълум қилинишича, судланувчи 2021 йилнинг 16 март куни соат 02:00 да хонадонида ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ошхона пичоғини унинг ўнг томон бўйин орқа юзасига санчиб, ўлдирган.
Сўнгра содир этган жиноятни яшириш мақсадида жасадни ўзи яшаб келган хонадоннинг ертўласига кўмиб қўйган. Шундан сўнг қотил 17 март куни маҳалла инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Текширувлар натижасида жасад қотиллик аломатлари билан топилган.
Қайд этилишича, фарзанди кичиклигида эри билан ажрашган аёл бегона эркаклар билан ўзаро муносабатда бўлиши, баъзан уларни уйига олиб келиши ортидан она ва ўғил ўртасида доимий тортишувлар юзага келган.
Жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-модаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмига кўра, у айбига тўлиқ иқрор бўлгани, уйланмагани каби ҳолатларни инобатга олиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Афғонистон шимолидаги Бағлон вилоятида сув тошқинлари оқибатида 50 киши ҳалок бўлди