18:52 / 07.09.2021
3 797

Супер контракт нархлари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Супер контракт нархлари қачон эълон қилиниши маълум бўлди
Супер контракт нархлари шу ҳафта охирида эълон қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

Ўқишга киролмаган абитуриентлар Супер контракт нархларини билиш учун айни вақтда олий таълим муассасасига боришлари шарт эмас.

Чунки биринчи навбатда талабаликка тавсия этилганлар, кейин ўқишни кўчириш бўйича ўтиш балли ва ундан юқорисини олган тоифадаги талабалар билан ишланади.

Ўқишини кўчирган талабалар масаласи тўлиқ якунлангандан кейин табақалаштирилган тўлов-контракт (Супер контракт) асосида ўқимоқчи бўлганлар ўзлари ҳужжат топширган олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин.

Ўқишни кўчиришда етарли балл тўплай олмаганлар тоифаси билан ишлаш эса 15-сентабрдан кейин бошланади, дея маълум қилди Абдували Холиқов.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият