date

Нурафшон ҳокими хизмат автомобили қоида бузгани акс этган видео юзасидан маълумот берилди

Нурафшон ҳокими хизмат автомобили қоида бузгани акс этган видео юзасидан маълумот берилди
Фото: ЙҲХББ
Ижтимоий тармоқда «Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳар ҳокимининг хизмат автомобили қоидаларга амал қилмайдими?» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, ижтимоий тармоқда Captiva русумли, 10 107 ТVH давлат рақам белгили автомобиль пиёдалар ўтиш жойида тўхтаб тургани акс этган видео тарқалган ва кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлган.

Видео Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилган ва қоидани бузган ҳайдовчига нисбатан баённома тузилиб, БҲМнинг 2 баравари миқдорида жарима белгиланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нурафшон ҳокими хизмат автомобили қоида бузгани акс этган видео юзасидан маълумот берилди