
Айбдор шахсга нисбатан қонуннинг жазо чораларини қўллаш орқали таъсири унинг ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳисобланади.
Аввалроқ, И.Кашин икки ойдан ортиқ муддат давомида 7,4 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги учун жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг 19.02.2021 йилдаги қарори билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланганлиги тўғрисида хабар берилган эди.
Қарздор И.Кашин маъмурий қамоқ жазоси қўлланганидан кейин, ўзига ижобий хулоса чиқармасдан, яна вояга етмаган фарзанди учун икки ойдан ортиқ муддатда 2021 йил 10 май кунига қадар 9,4 млн. сўм алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келди.
Бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан И.Кашинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув натижасига кўра жиноят иши судга юборилди. Судланувчи И.Кашин ўзига нисбатан жиддийроқ жазо қўлланилиши мумкинлигини тушуниб етди ва 9,4 млн. сўм алимент пулини бирйўла тўлаб берди.
Суднинг ажримига кўра, И.Кашинга оид жиноят иши томонларнинг ярашуви билан ҳаракатдан тугатилиб, жиноий жавобгарликдан озод қилинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар