18:18 / 08.09.2021
1 954

Тошкент вилоятида 8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятида 8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида Тошкент вилоят ИИББ соҳавий хизмат ходимлари томонидан фирибгарлик, ўғирлик, босқинчилик ва бошқа турдаги жиноятларини содир этиб, тергов ва суд органларидан яширинган 300 нафардан ортиқ қидирувдаги шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бугунги кунда ҳам вилоят ҳудудида жиноятчиликни олдини илишга қаратилган «Тезкор қидирув» тадбирлари давом эттирилмоқда.

Куни кеча, вилоят ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан Бўстонлиқ туманида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинган Қашқадарё вилоятида яшовчи 1991 йилда туғилган А.Р. ушланган ва унга нисбатан эълон қилинган қидирув тўхтатилди.

Шунингдек, Янгийўл шаҳрида тунги хизматдаги ППХ ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, 1987 йилда туғилган Сурхондарё вилоятида яшовчи О.Г. аниқланиб ушланган.

Тошкент туманида ҳам вилоят ИИББ 4-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан хизмат давомида Жиноят Кодекси 169-моддасида кўрсатилган жиноятини содир этиб, терговдан яшириниб юрган Жиззах вилоятида яшовчи 1986 йилда туғилган Б.М аниқланиб, ушланган.

Бекобод тумани: Туманда ўтказилаётган тезкор қидирув тадбирлари давомида ЖКнинг 169-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган 1967 йилда Г.М. (аёл) 3-минтақавий ҳудуд ППХ ходимлари томонидан аниқланиб, қидирув тўхтатилди.

Шунингдек, тадбирлар давомида 44 нафар бедарак йўқолган шахслар аниқланган ва тегишли ёрдамлар кўрсатилиб, оиласига қайтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 8 ойда 300дан ортиқ шахс қўлга олинди