Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов барча блогер ва журналистларни Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди. Бу ҳақда у “Телеграм”даги каналида пост жойлаштирди.
“Шавкат Мирзиёев даврида матбуотнинг “тили чиқди”. Албатта осон бўлмади, осон бўлмаяпти ва осон бўлмайди ҳам. Тўғри гап туққанинга ёқмаганидан кейин бегонага ёқармиди. Лекин тўғри гапсиз ёлғон кўпаяди. Ёлғончилар кўпаяди. Ривожланиш бўлмайди, хато кўпаяди, файз-барака қочади”, деб ёзади Комил Алламжонов.
Унинг сўзларига кўра, президентликка номзод Шавкат Мирзиёев томонидан келгусида ҳам холис матбуот қўллаб-қувватланиши, доим ҳимоя қилиниши таъкидланган.
“Шахсан мен учун бу жуда қувонарли. Мен албатта Шавкат Мирзиёевга овоз бераман ва барча блогер ва журналистларни бизнинг қадримизга етаётган инсонга овоз беришга чақираман”, дейди Комил Алламжонов. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Ҳасанбой Дўсматов “IBA Чемпионлар оқшоми”даги ғалабаси учун қанча гонорарни қўлга киритди?