Адвокат бўлиш учун юридик стаж талаби бекор қилинади – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси қурултойида иштирок этган Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда адвокатлар камлиги масаласига тўхталди ва муаммони ҳал қилиш бўйича ўз ташаббусини билдирди.
«Яна бир масала – мамлакатимизда адвокатлар сонининг етишмаслиги билан боғлиқ.
Шунинг учун, соҳага ёш кадрларни жалб қилиш мақсадида юридик стаж ҳақидаги талаб бекор қилиниб, олий юридик маълумотли шахсларга 3 ойлик стажировкадан кейин адвокатлик им́тиҳонини топшириш имконияти яратилади», деди Шавкат Мирзиёев.
Амалдаги қонунчиликка кўра, адвокат бўлишга талабгор шахс лицензия олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик иш стажига эга бўлиши лозим. Шу жумладан, адвокатлик тузилмасида (адвокатлик бюросида, адвокатлик фирмасида, адвокатлар ҳайъатида, юридик маслаҳатхонада) камида уч ой муддат стажировка ўтаган бўлиши керак.

Изоҳлар 0
…