
ЎзЛиДеп партиясидан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон номини дунёга танитаётган ёшлар иштирокида “Жасорат мактаби” очилишини айтди.
“Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилаётган биринчи МДҲ ўйинлари ва Токиодаги паралимпиада ўйинлари натижаларини кўриб кўзимга ёш келди. Эртага ғолиблар билан учрашаман. Сизларга бир сирни очмоқчиман: ана шундай ёшлар иштирокида “Жасорат мактаби” очамиз.
Чунки кўп ёшларимиз ҳаётга енгил-елпи қарайди. Шундай ёшларга уларни ўрнак қилиб кўрсатишимиз лозим. Булардай матонатли бўлиш учун катта шижоат керак. Токио паралимпиадасида ғалаба қозонган ўзбек қизининг матонати катта жасорат эмасми?
Уларнинг жасоратини намуна қилиб кўрсатиш керак. Улар бизнинг ҳозирги тарихимиз. Биз ҳаммамиз бир оиламиз, оиламизда шундай муҳит яратсак, яхши натижа бўлади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар