21:00 / 10.09.2021
3 161

Наманганда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди

Наманганда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 10 сентябрь куни соат 04:30 ларда, Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 250-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳайдовчи, 1979 йилда туғилган Ж.А. «Isuzu» русумли юк автомобилида ҳаракатланаётган вақтда транспорт воситасининг тормози ишламай қолган ва ўзидан олдинда бўлган ҳайдовчи, 1978 йилда туғилган Қ.У. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган ва қарама-қарши оқимни ажратиб турувчи тўсиққа урилиб ағдарилган.

Натижада, ҳайдовчи Ж.А. олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди