21:50 / 10.09.2021
5 592

«Ўзгидромет» очиқ кийимда об-ҳаво маълумотини эълон қилган қиз видеосига муносабат билдирди

«Ўзгидромет» очиқ кийимда об-ҳаво маълумотини эълон қилган қиз видеосига муносабат билдирди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда калта шортик ва елкалари очиқ кийимда об-ҳаво ҳақида маълумот бераётган қиз видеоси тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Республика Гидрометеорология маркази бунга муносабат билдирди.

Унда айтилишича, «Ўзгидромет» республикада аҳолини об-ҳаво билан таъминловчи ваколатли орган ва ишончли маълумотларнинг расмий манбаи ҳисобланади. Республикада телевидение, радиоканаллар, интернет ресурслар, ижтимоий тармоқларда эълон қилинадиган ахборот маълумотлари қонунчиликка мувофиқ ҳавола қилинади.

Шуни эътиборга олиб, ОАВ орқали об-ҳаво маълумотлари эълон қилинаётганда маълумотларнинг манбаси «Ўзгидромет»дан олингани таъкидланиши керак.

«Бу каби об-ҳаво маълумотларининг берилиш шакли бошловчиларнинг дикторларнинг ташқи кўринишига келсак, албатта, бу оддий этика қоидаларига риоя қилиниши керак. Бу жиҳатни кузатиш ёки унга баҳо бериш тегишли мутасадди ташкилотларга ҳавола», — дейилади марказ муносабатида.

Ушбу видеолавҳа қаерда эълон қилингани номаълум. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг тахминича, бу маҳаллий телеканаллардан бирининг тажриба лойиҳаси бўлиши мумкин. Айримлар видеолавҳа монтаж эканлигини, бундай кўринишда маҳаллий телеканалларда эфирга узатилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Ўзгидромет» очиқ кийимда об-ҳаво маълумотини эълон қилган қиз видеосига муносабат билдирди