11:30 / 11.09.2021
2 722

Аёллар 100 йилда ҳам машина ҳайдашни билмаслигини айтган актёрга нисбатан чора кўрилди

Аёллар 100 йилда ҳам машина ҳайдашни билмаслигини айтган актёрга нисбатан чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда актёр Жасур Кенжаев томонидан жойлаштирилган видео жамоатчилик томонидан кенг муҳокамага сабаб бўлди. У ўз блогида аёлларнинг машина бошқаришига қарши фикрларини баён қилган.

Актёр ўз видеосини ижтимоий тармоққа жойлар экан, у мурожаат вақтида автомобиль бошқариб кетаётган бўлган. Бу билан у йўл ҳаракати қоидаларининг 12-бандини бузиб ҳаракат қилган. Яъни транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланган.

«Шаҳарда автомобилда юрганимда бир аёл ҳайдовчи на йўл белгиларига, на қайрилиб олиш жойларида қоидага амал қилиб, одамни асабига тегиб, машина ҳайдагани учун мен шуни ўзимнинг телефонимда ‘аёллар 100 йил ўтса ҳам машина ҳайдашни ўрганмайди’ деган фикрни билдиргандим. Аслида тўғри тушунтирсам ҳам бўларди. Қўпол тушунтирганим учун узр сўрайман», – дейди актёр.

Жасур Кенжаевнинг автомашина бошқариш жараёнида йўл ҳаракати қоидасига амал қилмасдан, хавфсизлик камарини тақмасдан, уяли телефондан фойдалангани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 125-моддасининг 1-қисми (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ҳамда 128-1-моддасига (транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши) асосан чора кўрилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Аёллар 100 йилда ҳам машина ҳайдашни билмаслигини айтган актёрга нисбатан чора кўрилди