13:20 / 11.09.2021
2 622

Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги мактаб полида ўқиётган ўқувчилар суратига муносабат билдирди

Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги мактаб полида ўқиётган ўқувчилар суратига муносабат билдирди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги мактабда ўқувчилар полда дарс ўтаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов муносабат билдирди.

Вазирнинг таъкидлашича, ушбу мактабга у 2020 йил ташриф буюрган, хароб аҳволда бўлганига таъмирлаш дастурига қўштирган. Натижада 3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, мактаб бу йил таъмирлаш жараёнида бўлган.

«Афсуски, дастлабки суриштирувга кўра, мактабнинг айрим ўзаро қариндош бўлган ўқитувчилари ва директор орасидаги келишмовчиликлар сабабли, болаларни полга ўтиртириб, расмини турли ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда тарқатишмоқда. Аслида, катта миқдордаги таъмирлаш иши охиригача тўлиқ тугаб улгурмаганига, мактаб очилмаслиги, болалар вақтинча бошқа мактабда ёки масофадан ўқиб туриши режалаштирилиши керак эди.

Шунинг учун ҳам мактабда янги мебеллар вақтинча ўрнатилмаган. Агар жуда шошилинч бўлиб таъмирдан чиққан жойида ўқишни ташкил этиш жуда зарур бўлса ўтган йилги мебелни вақтинча ишлатиб турса ҳам бўлар эди. Мактабда ўқувчи сони қувватидан ошиқ эмас, шунга бир сменада ўқишни ташкил этиш учун жой етарли.

Шу орқали ярим аср давомида таъмирланмаган мактаб таъмирланаётганига Яккабоғдан ўзига хос миннатдорчилик билдиришибди...

Энди буёғига прокуратура органлари ҳолатни тўлиқ ўрганиб, тегишли жавобгарлик чораларини кўришади деб умид қиламиз
», – дейди Шерзод Шерматов.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳолат айни вақтда вилоят прокуратураси томонидан ўрганиляпти.
Ишчи гуруҳ томонидан мазкур ҳолат ва видео лавҳанинг ҳаққонийлиги ўрганилиб, унга ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шерзод Шерматов Қашқадарёдаги мактаб полида ўқиётган ўқувчилар суратига муносабат билдирди