17:00 / 11.09.2021
2 427

Cобиқ ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлди

Cобиқ ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда собиқ ҳисобчининг кирдикорлари очилди.

Қайд этилишича, «S.L.» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси собиқ бош ҳисобчиси Н.Е. 2020 йил ва жорий йилнинг ўтган 5 ойида корхонанинг жами 8,7 млрд сўм маблағини ўзининг шахсий пластик картасига ўтказиб талон-торож қилган. Шунингдек, жиноий йўл билан орттирган даромадига қонуний тус бериш мақсадида 478 726 АҚШ доллари харид қилиб, шундан 214 926 АҚШ долларини Москва шаҳридаги банкоматлардан нақдлаштириб олиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Cобиқ ҳисобчининг кирдикорлари фош бўлди