date
views 2 171

Андижонда хавфли манёврлар қилган Spark автомобили жарима майдончасига қўйилди

Андижонда хавфли манёврлар қилган Spark автомобили жарима майдончасига қўйилди
Фото: Telegram
Ижтимоий тармоқда Spark автомобили ҳайдовчиси турли хавфли манёврлар билан бошқа ҳаракат қатнашчиларига халақит бергани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йил 11 сентябрь куни «Ўзи ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўйиб юрган ким бўлди?» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Ҳолат бўйича олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида Spark автомобили ҳайдовчиси, 1994 йилда туғилган Т.Қ.га нисбатан белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди.

«Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз. Йўл – ўйин майдони эмаслигини унутманг!», – дейилади бошқарма хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Андижонда хавфли манёврлар қилган Spark автомобили жарима майдончасига қўйилди