10:39 / 13.09.2021
2 058

Алимент учун 58 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди

Алимент учун 58 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди
Бугунги кунда Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан алимент тўловлари бўйича қарздорларнинг масъулиятини ошириш борасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда. Бу еса ўз самарасини бермоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 01.04.2016 йил кунги ижро варақасига асосан қарздор A.Юсуповдан ундирувчи К.Юсуповнинг фойдасига 2 нафар фарзанди моддий таъминоти учун тўртдан бир қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Олиб борилган тарғибот тадбирлари самара бериб, қарздор ота олдиндан фарзанди вояга етгунга қадар бўлган 58 млн сўм алимент пулларини ундирувчи К.Юсуповага тўлиқ тўлаб берди.

Шундан сўнг, алимент ундириш тўғрисидаги ижро хужжати амалддаги Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Алимент учун 58 млн. сўм маблағлар тўлаб берилди