
Фото: Бухоро вилояти ИИБ
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 2021 йил 11 сентябрь куни тахминан соат 21:10 ларда Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчасида жойлашган «Шафран» кафеси олдида, «Қоракўл» ташқи иқтисодий фаолияти божхона постининг Божхона кўриги ва расмийлаштируви гуруҳи катта инспектори хизмат мавқеидан фойдаланиб, ўзга бир фуқаронинг ишончини суиистеъмол қилади.
У божхона постида ишловчи юқори лавозимдаги танишлари орқали унинг Туркманистон Республикаси ҳудудидан келадиган юк вагонларини комплексда турмаган деб кўрсатиб, кунлик омборхона тўловлари тўланмайдиган ҳолда декларация расмийлаштириб бериш эвазига ундан талаб қилган 400 АҚШ долларини ўзига тегишли бўлган «Лассетти» автомашинаси салонида олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар