11:01 / 14.09.2021
1 636

Қарздор ота Навоийдан топилди ва жазоланди

Қарздор ота Навоийдан топилди ва жазоланди
Фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 24.08.2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан А.Сдан ундирувчи С.Г фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Ғиждувон тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича ижро ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

Қарздор А.С.нинг алимент қарзи 12,5 млн. сўмни ташкил қилганлиги боис, мол-мулкини аниқлаш мақсадида тегишли давлат идораларига сўров юборилган ва унга кўра қарздор номида мол-мулклар аниқланмаган.

Қарздорнинг охирги яшаш манзили аниқ бўлмаганлиги боис, унга қидирув эълон қилинган. Қидирув натижасида А.С. Навоий вилоятидан топилди.

Қарздор А.Сдан алимент қарздорлигини ундириш имкони бўлмаганлиги сабабли унга нисбатан тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддасига асосан жиноят ишлари бўйича Ғиждувон тумани судига юборилди. Суднинг 06.09.2021 йилдаги қарори билан қарздорга нисбатан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Худди шундай, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро судининг 23.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан А.Ж ундирувчи У.Б фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзанди моддий таъминоти учун 2021 йил август ойига қадар 3.084.250 сўм алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги боис, жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг қарорига асосан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қарздор ота Навоийдан топилди ва жазоланди