18:30 / 14.09.2021
1 965

Сурхондарёда спортчига суиқасд уюштирган шахсларга нисбатан қўзғатилган иш судга оширилди

Сурхондарёда спортчига суиқасд уюштирган шахсларга нисбатан қўзғатилган иш судга оширилди
Сурхондарёда спортчининг бир неча киши томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда «Спортчи йигитнинг онаси Президентга мурожаат қилди» номли видеохабар пайдо бўлди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов туманида 2021 йил 28 май куни бир нафар спортчига қарши 4 та автомашинада (Nexia, Cobalt, Spark ва «Жигули») келиб совуқ қурол ҳисобланган ўткир тиғли пичоқ, қилич, бита ва бошқа турли хил инсон танасига оғир тан жароҳати етказувчи асбоблар билан ҳужум қилинган. Ўзини ҳимоя қилишга мажбур бўлган спортчи оғир тан жароҳати олган.

Видеода кўрсатилган ҳолатлар юзасидан 2021 йил 29 май куни Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тергов давомида 4 нафар шахс Жиноят кодексининг 277-моддаси, 1 нафар шахс ушбу кодекснинг 104 (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 277-моддалари билан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, барчасига қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари тамомланиб, 5 нафар шахсга нисбатан бўлган жиноят иши 2021 йил 9 сентябрда мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Денов туман судига юборилган.

Шунингдек, жиноят ишининг 2 нафар айбланувчиларга нисбатан бўлган қисми алоҳида иш юритувига ажратилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда спортчига суиқасд уюштирган шахсларга нисбатан қўзғатилган иш судга оширилди