19:50 / 15.09.2021
2 127

БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди

БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди
Фото: БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури
БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди, деб хабар бермоқда ташкилот матбуот хизмати.

«Афғонистонда озиқ -овқат ёрдамига бўлган эҳтиёж ортгани сабабли БМТ Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги омборларда зарур маҳсулотлар захирасини кўпайтирмоқда. Асосий логистика маркази Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида ташкил этилган», — дейилади БМТ хабарида.

Ташкилот хабарига кўра, 13 сентябрь куни Женевадаги анжуман якунида донорлар афғонларнинг эҳтиёжлари учун бир миллиард доллардан ортиқ — БМТ талабидан деярли икки баравар кўп маблағ ажратишга ваъда берди.

«Халқаро ҳамжамият якдил фикрда: ҳозир Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун барча кучларни сафарбар қилиш керак», — деб таъкидлаган БМТ бош котиби Антониу Гутерриш.

Гутерриш БМТ «Толибон» ҳаракатидан иккита ёзма мажбурият олганини тасдиқлади: биринчисида Толибонлар гуманитар операцияларни амалга ошириш имкониятини кафолатлайди, иккинчисида эса гуманитар ишчилар хавфсизлигини таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » БМТ Афғонистонга ёрдам кўрсатиш учун Ўзбекистонда асосий логистика марказини очди