12:03 / 17.09.2021
1 653

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 3,5 млн нафардан ошди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 3,5 млн нафардан ошди
Ўзбекистонда 16 сентябрь куни COVID-19 га қарши 216 245 доза вакцина қўлланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 60 674 доза биринчи босқичда, 106 157 доза иккинчи босқичда ва 49 414 доза учинчи босқичда қўлланган.

Мамлакатда айни кунгача жами 17 881 943 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 10 276 097 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 5 649 580 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 1 956 266 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 3 517 178 нафарни ташкил қилмоқда.

Сўнгги суткада эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Андижон вилояти (25 051 доза),
Наманган вилояти (21 592 доза),
Самарқанд вилояти (20 332 доза) банд қилди.

Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
Фарғона вилоятида 2 010 745 доза,
Наманган вилоятида 1 944 244 доза,
Андижон вилоятида 1 942 884 дозани ташкил қилмоқда.

Вазирлик маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонга келтирилган жами вакцина 24 миллион 269 минг дозани ташкил қилмоқда. Эмлаш жараёнида ZF-UZ-VAC2001, AstraZeneca, «Спутник V», Moderna ва Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар 3,5 млн нафардан ошди